Эрон халқининг асосий душмани - Америка Қўшма Штатлари, дея маълум қилди Эроннинг олий раҳбари оятуллоҳ Али Хоминаий талабалар олдида чиқиш қилиб. Бу ҳақда унинг сайтида эълон қилинган хабарда айтилади.

«Америка бизнинг халқимизнинг асосий душманидир», - дея айтиб ўтган у. 

Унинг сўзларига кўра, Вашингтон олдида чекиниш фақат АҚШга куч беради, шунинг учун курашишнинг ягона йўли қаршилик кўрсатиш саналади.

Аввалроқ Эроннинг олий етакчиси оятуллоҳ Али Хоминаий Россия президенти Владимир Путин билан учрашувда Теҳрон ва Москванинг ҳамкорлиги «АҚШни яккалашини» айтганди.