Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ёш раҳбар кадрлар захирасини шакллантириш ва тайёрлаш масаласида «социал лифт» вазифасини ўтамоқда. «Kun.uz» манбаси маълумот беришича, ташкилот ходими, 29 ёшли Бобур Мирзаев Учтепа тумани ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий масалалар бўйича ўринбосари тайинланган. 

Бобур Мирзаев Тошкент кимё-технология институтининг бакалавр ва магистратура босқичларини тамомлаган. Фаолиятини Тошкент шаҳар Кенгашида бошлаган. Кейинчалик, ушбу Кенгашда раис ўринбосаригача кўтарилган.

У шу йилнинг 6 июлидан Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши аппарати Таълим муассасаларидаги ёшлар билан ишлаш бўлими мудири вазифасида фаолият юритиб келаётган эди.