Американинг Facebook компаниясининг соф даромади жорий йилнинг учинчи чорагида ўтган йилнинг шу даврига қараганда 79 фоизга ўсди. 1 ноябрь куни эълон қилинган корпоратив ҳисоботда шу ҳақда сўз юритилган. 

Ҳужжатга мувофиқ, компаниянинг 30 сентябрда тугаган уч ойликдаги соф фойдаси 4,71 млрд ёки бир дона акциядан 1,59 долларни ташкил этган. 2016 йил учинчи чорагида бу кўрсаткич тахминан 2,63 млрд долларни, яъни акцияси 90 центдан фойда келтирган. 

Ҳисобот давридаги умумий тушум 47 фоиздан ортиқроқ ўсиб, 10,3 млрд долларни ташкил этган. Таҳлилчилар бу рақамнинг 9,8 млрд доллар бўлишини тахмин қилишган эди. Бир йилда ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари сони дунё бўйлаб 16 фоизга ошиб, 2,07 млрд кишига етган. 

The Wall Street Journal газетасига кўра, компания реклама эвазига шундай натижага эришган.