Жорий йилнинг 5 октябрь куни Чирчиқ шаҳрида яшовчи 1971 йилда туғилган Мақсад Дилшодов (келтирилган исм-фамилиялар ўзгартирилган) алдаш йўли билан, Чирчиқ шаҳрида яшовчи 1980 йилда туғилган Мурод Алтиевнинг ишончини суистеъмол қилиб, «сотиб оламан» – деб алдаб, ундан нархи 1.000.000 сўм бўлган «Нокия-225» русумли уяли телефонини олиб, қалбаки 200 еврони берган. 

Бу ҳақда Тошкент вилояти Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Ушбу ҳолат юзасидан Дилшодовга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 168-моддаси билан жиноят иши қўзғатилди. Терговни ИИБ олиб бормоқда.