Канада миллий мудофаа вазири Ҳаржит Сажан «Украина куни» муносабати билан ушбу давлат парламентида меҳмон бўлди. У Украина миллий либосини кийиб, ўзининг Twitter саҳифасида украин тилида хабар қолдирди. 

«Парламент тепалигида "Украина куни!" Канада Қуролли кучлари Украина Қуролли кучларидаги ҳамкорлар билан ажойиб ҳамкорлик қилмоқда. Украинага шон-шарафлар!», — деб ёзган Сажан.

Канада украин миллатига мансуб аҳоли сони бўйича дунёнинг учинчи давлати ҳисобланади. 2011 йилги маълумотларга кўра, келиб чиқиши Украинадан бўлган канадаликлар сони 276 минг кишини ташкил этган. Яна 1 млнга яқин киши қариндошларининг бир томонидан украин ҳисобланган.