Coinmarketcap маълумотларига кўра, криптовалюта бозорининг умумий капиталлашуви янги рекорд ўрнатди – у деярли 185 миллиард долларга етди. Шундай қилиб, у энг йирик инвестиция банклари Goldman Sachs ва Morgan Stanley’нинг жами капитализацияси билан деярли тенглашди.

Криптовалютанинг бозордаги қиймати бўйича энг йириги бўлган биткоиннинг (Bitcoin) нархи 6600 доллардан ошиб кетиб, у ҳам янги рекорд ўрнатди. Унинг капитализацияси 110 миллиард доллардан ортди.

Йил бошидан буён биткоин нархи 800%га ошди. Сўнгги кундаги ўсиш эса, дунёдаги деривативлар бўйича энг катта фонд биржаси бўлган CME Group жорий йилнинг тўртинчи чорагида биткоинга фьючерслар билан савдони йўл қўйиш ниятида экани ҳақидаги хабарлар фонида рўй берди.

Бу эълон криптовалютани қонунийлаштириш ва уни молиявий дунёда қўллаш йўлида муҳим қадам сифатида қабул қилинди, дея таъкидлайди Reuters. 

Биткоин кетидан Bitcoin Cash ҳам ўсиб бормоқда, у охирги кунга нисбатан 8,5 фоизга қимматлашиб, 484 долларга етди. Топ-20’даги қолган криптовалюталарнинг катта қисми бозордаги қиймат бўйича пасайиб бормоқда.