Москваликлар совуқ об-ҳавога қарамасдан, расмий сотувлардан уч кун аввал iPhone X'га навбатга туришни бошлашди. РИА "Новости" re:Store ритейлери вакили Людмила Семушинанинг маълумотларига асосланиб, шу ҳақида хабар берди. 

"Сешанба куни ташкиллаштирилган навбат рўйхатига қараб баҳо берадиган бўлсак, кеча у ерда турганлар сони 267 нафарни ташкил қилганди", - дейди Семушина.

"Бу биринчи шундай ҳолатдир. Одатда бир кун қолганда тахминан 50 киши навбат пойларди, очилишидан олдин эса одам шу даражада кўпаярди", - дея таъкидлади агентлик суҳбатдоши. 

Apple мухлисларининг ижтимоий тармоқлардаги хабарларига кўра, навбат пойлаётган одамларнинг баъзилари ўз ўрнини 50-60 минг рублга сотиб, бундан пул ишлаб олмоқчи.

Фото: Twitter/NataydoFudzyro

Apple корпорацияси 12 сентябрь куни янги авлод смартфонларини, хусусан iPhone Х'ни намойиш қилди. Шиша панель ва гардишсиз дисплейга эга қурилма икки рангда тақдим этилган - кумушранг ва "кулранг коинот". У A11 Bionic процессори билан жиҳозланган ва тўлдирилган реаллик технологияларини қўллаб-қувватлайди. Россияда iPhone Х смартфонининг минимал қиймати 79 990 рублга баҳоланмоқда. 

Гаджетларнинг РФдаги сотувларига 3 ноябрь куни старт берилади.