АҚШ президенти Дональд Трамп ҳуқуқшунослари жамоаси ҳамда куёви ва маслаҳатчиси Жаред Кушнерни унга “Россия бўйича иш” учун махсус прокурорнинг тайинланишига олиб келган ёмон маслаҳатлар беришда айблади. Бу ҳақда  ўз манбаларига иқтибос келтирган ҳолда The Vanity Fair нашри хабар берди. 

Нашрнинг ёзишича, Трамп ҳуқуқшуносларини улар махсус прокурор Роберт Мюллерга Россия иши бўйича тергов бошлашига йўл қўйишганидан шикоят қилган.  

Шунингдек, маълум қилинишича, 31 октябрда Трамп Оқ уйнинг собиқ бош стратеги Стивен Бэннон билан суҳбатда куёвини собиқ маслаҳатчи Майкл Флинн ва ФҚБнинг собиқ раҳбари Жеймс Комининг ўз лавозимларидан четлатилишларига олиб келган қарорларни қабул қилишда айблаган. Улар бўшатилгандан кейин эса Мюллер тайинланган.   

Яна бир манбанинг айтишича, Трамп сайловолди штабининг собиқ маслаҳатчиси Рожер Стоун Кушнер Трампга ёмон маслаҳатлар берганини айтганда, “Трамп бунга рози бўлган”.