Тошкент шаҳар прокуратураси расмий вакили Бобир Деҳқонов Республика онкология маркази собиқ раҳбарлари Жиноят кодексининг бир неча моддалари бўйича айбланиб, уларга нисбатан тўпланган ҳужжатлар Жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур туман судига оширилганини маълум қилди. 

Бобир Деҳқонов Фото: KUN.UZ

Деҳқоновнинг сўзларига кўра, гумондорлар Ўзбекистон ЖКнинг 167-, 1841-, 205- ва 209-моддаларида кўрсатилган жиноятларни содир этганликда айбланмоқда. 

Уларга нисбатан тергов-суриштирув ишлари 2017 йил 21 апреда бошланиб, шу йилнинг 30-августида Жиноят ишлари бўйича Шайхонтохур туман судига топширилган. 

2008-2016 йилларда Онкология маркази бош ҳисобчиси лавозимида ишлаган Е.И.; 2000-2016 йилларда марказ директори лавозимида ишлаган Н.С.; 2009 йилдан бери марказнинг молия-иқтисод бўлими бошлиғи бўлиб ишлаган Н.Ф. лар 504,8 млн сўм миқдоридаги пул маблағларини ўзлаштириш, марказ харажатларини 802 млн сўмга кўпайтириб кўрсатиб,  марказга тушган маблағларни камайтирганликда ва расмий ҳужжатларга сохта маълумотларни киритганликда айбланмоқда.