Ўзбекистон савдо расталарида Европа ишлаб чиқарувчиларидан янги сут маҳсулоти пайдо бўлди.

Сут маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи дунёнинг энг йирик компаниялари учлигига кирувчи — Arla ўз ичига Дания, Швеция, Буюк Британия, Германия, Бельгия, Нидерландия ва Люксембургдаги 14 минг сут ишлаб чиқарувчи фермерларни бирлаштиради. Яқинда мазкур компания маҳсулотлари Ўзбекистон дўконларида ва савдо тармоқларида пайдо бўла бошлади.

Фото: Arla

Arla’нинг сут маҳсулотлари рўйхатига 30 дан ортиқ бренд киради. Шундай маҳсулотлардан бири мамлакатимиз аҳолиси учун севимли бўлишга улгурган Lurpak сариёғидир.

Фото: Arla

Бугунги кунда компания Ўзбекистон бозорларига ўзининг юқори сифатли янги брендларини киритмоқда. Буларга мисол тариқасида Arla cheese, Castello, Puck ва бошқаларни айтиш мумкин.

Arla маҳсулотининг сифати ва ишончлилиги дунёнинг кўплаб мамлакатларида тан олинган, бу эса Arla’нинг сифатли сут маҳсулотлари ишлаб чиқариш соҳасида бир неча мукофотларга муносиб кўрилганини исботлайди. Ва йил сайин бу мукофотлар янгиланиб бормоқда.

Фото: Arla

Қайд этиш керак, Arla сут маҳсулоти Европада “Halal” сертификатига эга камсонли маҳсулотдир. Бу, ўз навбатида, маҳсулотнинг мусулмон мамлакатларида талабгир бўлишига имкон яратди.

Фото: Arla

Mars, Fererro Rocher, Häagen-Dazs  каби машҳур қандолат маҳсулотларини ишлаб чиқарувчилар Arla’нинг ингредиентларидан фойдаланиб, ўзларинг сифатли маҳсулотларини ишлаб чиқаришади. Бу ҳам ушбу маҳсулотга бўлган ишончдан ва юқори сифатдан дарак беради. Бундан ташқари, Arla Foods бренди дунёга машҳур Starbucks’нинг стратегик ҳамкоридир. Arla бошқа машҳур брендлар қатори Starbucks учун ҳам маҳсулот тайёрлайди, улар эса дунё бўйича севиб истеъмол қилинади.

Фото: Arla

Бугун Arla маҳсулоти дунёнинг 120 дан ортиқ мамлакатида, шу жумладан, Буюк Британия, Германия, Швеция, Дания ва Европа Иттифоқи мамлакатларида ривожланаётган тўртта бозорда сотилмоқда.

2020 йилга келиб Arla ўзининг савдосини Яқин Шарқ ва Шимолий Африка, АҚШ, Жанубий Африка ҳамда Хитой ва Жанубий-Шарқий Осиёда ҳам ривожлантиришни режалаштирган.

Arla ҳозирда дунё бўйича сут маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи йирик компаниядир, яқин 3 йил ичида сут маҳсулотларининг глобал савдосини янада кенгайтиришни мақсад қилган.

Реклама ҳуқуқи асосида