Шарқий Африкада жойлашган Уганда давлатида умрбод президентликни қонунлаштиришга тайёргарлик кўрилмоқда. Маҳаллий парламент 75 ёшдан катталарга президентлик сайловларида иштирок этишга тақиқловни бекор қилмоқчи. Бу эса амалдаги президент, 73 ёшли Йовери Мусевени 2021 йилда олтинчи маротаба президентлик сайловларида иштирок этиши мумкинлигини англатади.

Ушбу қонун лойиҳаси қабул қилиниши эҳтимоли юқори, чунки парламент президент тарафдорлари томондан назорат қилинади. Бироқ ҳукумат шунга қарамай, эҳтиётини қилиб, депутатларга очиқчасига пуллар бера бошлаган. Ҳар бир депутатнинг ҳисоб рақамига гўёки “қонунга тузатмаларни сайловчилар билан муҳокама қилиш” учун 29 млн шиллинг (8 минг доллар) ўтказиб берилган. Бу пулларни қайтариб берган бир неча мухолиф депутатларнинг айтишича, бу порадан бўлак нарса эмас.