Бўка туманида 2017 йилнинг 15 октябрь куни соат 00.30 ларда, шу туманда яшовчи, нафақахўр, 1956 йилда туғилган Холмурод Норалиев (келтирилган исм-фамилиялар ўзгартирилган) уйида ўзаро жанжаллашиб қизи, шу манзилда яшовчи, уй бекаси, 1980 йилда туғилган Дурдона Маликовани танасининг турли соҳаларига 3 маротаба ош пичоғи билан уриб, унга тан жароҳати етказган. Бу ҳақда Тошкент вилояти ИИБ хабар берди.

Рўй берган ҳодиса оқибатида жабрланувчи шифохонанинг жонлантириш бўлимига ётқизилган.

Ушбу ҳолат юзасидан Холмурод Норалиевга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 104-моддаси билан жиноят иши қўзғатилди. Терговни ИИБ олиб бормоқда.