2017 йил 1 ноябрь куни соат 19:40да, Тошкент шаҳар ИИББ ЁХБ КВБМга, Миробод тумани, Қўшкўприк кўчаси 22-уйда жойлашган “Қуштили” МЧЖга қарашли қандолат ишлаб чиқариш цехида ёнғин юзага келганлиги ҳақида хабар тушган. Бу ҳақда шаҳар ИИББ ахборот хизмати хабар бермоқда.

Кўрсатилган манзилга соат 19:41да, Тошкент шаҳар гарнизонидан 9 та асосий ва 1 та махсус ёнғин ўчириш жанговар бўлинмалари юборилган. 

Жанговар бўлинмалар томонидан кўрилган тезкор ҳаракатлар натижасида ёнғин соат 20:28да қуршаб олиниб, соат 20:56да тўлиқ бартараф этилган. 

.

Ёнғин оқибатида қандолат ишлаб чиқариш цехининг том қисми 350 кв.м майдонида ёниб зарарланган. Ёнғинда инсонларни ҳалок бўлиш ва тан жароҳати олиш ҳолатларига йўл қўйилмаган.
 
Ёнғин сабаби ва келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.