Хитой Ташқи ишлар вазирлиги АҚШ президенти Дональд Трампнинг Пекинга илк расмий ташрифи 8-10 ноябрь кунлари давомида бўлиб ўтишини тасдиқлади.

«ХХР раиси Си Жинпингнинг таклифига биноан, президент Трамп Хитойга 8–10 ноябрь кунларида келади», — дейилган ТИВ хабарида.

Америкаликлар президентининг Осиёга илк турнеси 5 ноябрь куни бошланади. У аввалига Японияга келади, сўнг Хитойда бўлади. Унинг сафаридаги охирги мамлакат Жанубий Корея бўлиши кутилмоқда.