Америка Қўшма Штатлари президенти Доналд Трамп Нью-Йорк шаҳрида амалга оширилган теракт ижрочисига тайинланадиган жазо хусусида ўз фикрини билдирди. У Сайфулло Соиповга олий жазо тайинлаш тарафдори эканини маълум қилди, деб хабар қилмоқда ТАСС агентлиги. 

«Нью-Йорк теракти ижрочиси ИШИД байроғини палатасига осишларидан хурсанд бўларди. У 8 кишини ўлдириб, 12 кишини жароҳатлади. Уни қатл қилиш керак», дея ёзган Оқ уй раҳбари твиттерида.

Эслатиб ўтамиз, асли ўзбекистонлик ва Green Card лотереяси орқали 2010 йилда АҚШга кўчиб кетган Соипов 31 октябрь куни Нью-Йоркнинг Манҳэттен ҳудудида ижарага олган пикап машинасини одамлар устига ҳайдаб, қўпорувчилик содир этган эди. Бунинг оқибатида 8 киши ҳалок бўлиб, 12 нафар одам жароҳатланди.