Туркияга С-400 "Триумф" зенит-ракета тизимларини етказиб бериш бўйича шартнома қиймати 2 млрд доллардан ортиқдир. Бу ҳақда "Ростех" давлат корпорацияси бош директори Сергей Чермезов ТАССга маълум қилди

"С-400 бўйича Туркия билан шартнома қиймати 2 млрд доллардан ортиқни ташкил этди", - деган Чермезов. Аммо бошқа тафсилотларга тўхталмаган. 

Аввалроқ РФ президентининг ҳарбий-техник ҳамкорлик масалалари бўйича ёрдамчиси Владимир Кожин ТАСС агентлигига берган интервьюсида Россия ва Туркия С-400 ЗРТни етказиб бериш бўйича шартомани имзолагани ва у ижро этишга тайёрланаётгани ҳақида сўз юритган эди. 

Туркия мудофаа саноати котибияти бошлиқ ўринбосари Исмоил Демир С-400 тизимларини етказиб бериш 2 йил давомида бошланишини билдирган эди.