2017 йил 29 октябрь куни ички ишлар органлари ходимлари томонидан, 1986 йилда туғилган фуқаро Д.Х. бир неча нафар аёлларни фоҳишалик билан шуғулланишлик учун Туркия давлатига юбормоқчи бўлганлиги аниқланиб, жиноятчини қўлга олиш борасида тезкор тадбир ўтказилиши режалаштирилган. Бу ҳақда пойтахти ИИББ хабар бермоқда.

Шу куни соат 17:00ларда ўтказилган тезкор тадбир давомида, Д.Х. Тошкент вилояти, Тошкент туманида жойлашган “Қоплонбек” ЙПҲ масканида, фуқаролар У.М., Н.К., Л.Т. ва Р.И.ларни фоҳиша сифатида ишлатиш мақсадида Қозоғистон Республикаси орқали Туркия давлатининг Истанбул шаҳрига юбормоқчи бўлган вақтида қўлга олинган. 

Мазкур ҳолат юзасидан Яшнобод тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 135-моддаси 2-қисми “б,е” бандлари (одам савдоси, яъни бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб, икки ёки ундан ортиқ шахсларни улардан фойдаланиш мақсадида ёллаш) аломатлари билан жиноят иш қўзғатилган. 

Жиноятнинг оғирлилик даражасини инобатга олган ҳолда Д.Х.га нисбатан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси танланмоқда. 

Ҳозирда жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилиб, Д.Х.нинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда.