Бугун, 2 ноябрь куни Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедовнинг Тожикистонга расмий ташрифи бошланади, деб хабар бермоқда давлат раҳбари матбуот хизмати.

Навбатдаги туркман-тожик учрашуви илгари эришилган ҳукуматлараро битимларни мустаҳкамлаш ва ўзаро манфаатли ҳамкорликнинг янги устувор йўналишларини белгилашга мўлжалланган.

Кутилишича, Гурбангули Бердимуҳамедов ва Имомали Раҳмон ўртасида музокаралар якунлари бўйича кўп қиррали давлатлараро ҳамкорликни янада ривожлантиришга қаратилган муҳим икки томонлама ҳужжатлар имзоланади.