70 йил муқаддам дунёдаги энг катта гидросамолёт Hughes H-4 Hercules биринчи ва сўнгги марта осмонга кўтарилди. Учар кема миллиардер, авиатор, муҳандис, продюсер ҳамда режиссёр Ҳовард Ҳьюз томонидан яратилганди. Машҳур режиссёр Мартин Скорсезе эса у ҳақида 2004 йилда бош ролни Леонардо ДиКаприо ижро этган «Авиатор» фильмини суратга олди.

Ҳаво кемасининг ягона нусхаси елимланган ёғочдан тайёрланган бўлиб, ҳар бирининг қуввати 3000 от кучи бўлган Pratt&Whitney саккизта двигатели билан жиҳозланган. Қанотлар узунлиги - 97,5 м. бўлиб, 2017 йилнинг майига қадар энг катта сифатида эътироф этилган. Hercules Иккинчи жаҳон уруши вақтида трансатлантик рейслар учун транспорт самолёти сифатида қурилган, у ўз бортига минглаб тонна юк ҳамда юзлаб ҳарбий хизматчиларни сиғдириши мумкин бўлган. Бироқ лайнер фақатгина 1947 йилда қуриб битказилди ва Америка армиясининг унга қизиқиши ҳам маълум сабабларга кўра сўнди. 1947 йилнинг 2 ноябрь куни Ҳьюз самолёти ягона парвозини амалга оширди – Лос-Анжелес қирғоқлари бўйлаб 21 метр баландликда тахминан 1,6 километр масофани учиб ўтди.

Унинг яратувчиси 1976 йилга, яъни ҳаётдан кўз юмишига қадар самолётни ишчи ҳолатда сақлаб турган ва ҳар ойда двигателларни ёқиб-ўчирган. Шу сабабдан унга берилган лақаб - Spruce Goose сўз бирикмаси фойдасиз, бироқ жуда қиммат нарсани англатувчи «оқ фил» идиомасининг синонимига айланди. Айни дамда самолёт Орегон штатидаги Evergreen International Aviation музейида сақланмоқда, ҳар йили экспонатни тахминан 300 минг сайёҳ келиб кўради. Қуйида машҳур ёғочли учар лайнернинг бир қатор фотосуратлари тақдим этилади.

Фото: AP

Hughes H-4 Hercules ўзининг ягона парвози вақтида, 1947 йил 2 ноябрь

Фото: Mark J. Terrill/AP

Hughes H-4 Hercules Калифорнияда, 1992 йилнинг июли

Фото: AP

Ҳовард Ҳьюз Hughes H-4 Hercules штурвалида, 1947 йил 31 октябрь

Фото: 20th Century Fox/Rockstar Games/Hanna-Barbera

Hughes H-4 Hercules «Симпсонлар» серияси (2005), L.A. Noire компьютер ўйини (2011), йиғилувчи модель кўринишида ва Йога айиқчаси тўғрисидаги мультфильмда (1987)

Фото: Miramax Films

Леонардо ДиКаприо ва Кэйт Бекинсэйл Мартин Скорсезенинг Ҳовард Ҳьюз ҳақидаги «Авиатор» фильмида (2004)

Фото: AP

Hughes H-4 Hercules, 1947 йил

Фото: FAA/San Diego Air and Space Museum

Hughes H-4 Hercules Лос-Анжелес бандаргоҳида, 1982 йил. Орқа планда - RMS Queen Mary трансатлантик лайнери

Фото: Wally Fong/AP

Hughes H-4 Hercules Калифорния штати Калвер-Ситидаги фабрикада қурилмоқда, 1945 йил июли

Фото: John T. Burns/AP

Ҳовард Ҳьюз Hughes H-4 Hercules бортида, 1947 йил 31 октябрь

Фото: AP

Hughes H-4 Hercules фюзеляжи Орегон штатига олиб кетилишдан аввал, 1992 йил октябри

Фото: William Wilson Lewis III/AP