Аргентинанинг собиқ вице-президенти Амадо Буду ноқонуний равишда бойиш иши бўйича ҳибсга олинди, дея хабар қилмоқда РИА Новости суддаги манбага асосан.

Буду жума куни Буэнос-Айресдаги ўз уйида қўлга олинди.

"Буду федерал судья Ариэль Лихонинг топшириғи бўйича қўлга олинган", - дея маълум қилишди манбалар. Хабар берилишича, судья собиқ амалдорга нисбатан иш қўзғатиш ҳақида қарор қабул қилган.

Будудан ташқари, унинг собиқ шериги Хосе Мария Нуньес Кармона ҳам қўлга олинди, унинг ҳам шу ишга алоқаси борлиги айтилмоқда.

Буду президент Кристина Фернандес де Киршнер даврида – 2011-2015 йилларда вице-президент лавозимини эгаллаган. 2014 йилда у иқтисодиёт вазири давридаги фирибгарликлар бўйича иш доирасида коррупцияда айбланганди.