"Беш булоқ" шифобахш табиий булоқ сувининг сурункали гепатит ва жигар церрозидан азият чекувчи беморларда ўтказилган клиник тадқиқот натижалари ундан ёрдамчи, дезинтоксикацион ва жигар ҳамда ошқозон-ичак тракти функцияларини яхшиловчи восита сифатида фойдаланиш мумкинлигини кўрсатди.

Бундан ташқари, "Беш булоқ" қандли диабет, астма, буйрак ва қатор органик ҳамда функционал касалликларда ҳам яқиндан ёрдам беради ва энг асосийси, иммунитетингизни мустаҳкамлайди.

Хулосага кўра, "Беш булоқ" бу касалликларни енгишда самарали восита ҳисобланиб, ҳеч қандай салбий таъсирга эга эмас. Қувонарлиси, у беморлар томонидан яхши қабул қилинади.

Сув таркибидаги ўзгаришларни инобатга олиб, унинг суткалик дозаси 400-500 мл'ни ташкил қилади. Табиий булоқ суви таркибида анион ва катионлар бўлиб, у O'zDSt 540 минерал сув талабларига тўлиқ жавоб беради.

"Беш булоқ" таркибидаги кальций, магний, натрий, калий, темир, олтин, кумуш, литий, бериллий, алюминий, фосфор, хром каби 60дан зиёд элементлар организмингизни мустаҳкамлаб, иммунитетингизни оширишга ёрдам беради.

Вандоб қишлоғидаги табиий булоқдан олинувчи шифобахш сувнинг фойдали хусусиятлари Ўзбекистон Республикаси Геология ва минерал ресурслар давлат қўмитаси, Тошкент шаҳар Соғлиқни сақлаш Бош бошқармасининг Шаҳар нефрология шифохонаси ҳамда Тошкент тиббиёт академияси қошидаги "Парҳезшунослик" маркази томонидан текширилиб, даволаш мақсадларида фойдаланиш учун тавсия этилган. "Беш булоқ" Республика Миллий сертификатлаш тизимининг Мувофиқлик сертификатига эга.

"Беш булоқ" - табиат томонидан яратилган, биз томонимиздан етказилади.

Батафсил маълумот учун телефонлар: +99897 769 37 73

                                                                    +99899 866 37 73

Реклама ҳуқуқи асосида