Бразилия қуролли кучлари АҚШ, Перу ва Колумбия билан биргаликда ёнғинларни ўчириш ва турли гуманитар операциялар вақтидаги хатти-ҳаракатларни машқ қилади.

Гап Амазонка ўрмонларининг етиб бориш қийин бўлган жойларида ва табиий офат ҳудудларида қолган одамларга ёрдам кўрсатиш ҳақида кетмоқда.

Машғулотларда иштирок этувчи давлатларнинг танланиши АҚШнинг қўйилаётган вазифаларни бажаришда катта тажрибага эгалиги, Колумбия ва Перу эса Бразилия билан умумий чегарага эгалиги билан шартланган.

Машғулотларга 2 минг киши, 20 та самолёт ва бир нечта кема жалб қилинади. Улар 6 ноябрда бошланиб, бир ҳафта давом этади. Машғулотларни ўтказиш учун вақтинчалик ҳарбий база ташкил этилади.