Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 23 октябрдаги 864-сонли қарорига асосан Тадбиркорлик субъектларига «Ягона дарча» тамойили бўйича давлат хизматлари кўрсатиш ягона марказлари орқали кўрсатилаётган давлат хизматлари рўйхатига электрон рақамли имзо сертификатини бериш хизмати қўшилди.

Адлия вазирлиги матбуот хизмати хабарига кўра, эндиликда тадбиркорлик субъектларига электрон рақамли имзо сертификатини бериш адлия органларининг «ягона дарча» марказлари орқали амалга оширилади. Бу эса авваламбор тадбиркорларнинг ортиқча вақт ва сарф-харажатларини тежашга ҳамда сансоларликларни бартараф этишга ёрдам беради.

Ушбу электрон рақамли имзодан тадбиркорлар давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ҳамда тижорат банклари томонидан кўрсатиладиган барча турдаги хизматларидан фойдаланишда қўлланади.