iPhone'нинг ўнинчи моделига нисбатан "илк марта" ибораси кўп ишлатилди. Apple жорий йилда бирйўла уч моделини тақдим этди: iPhone 8, iPhone 8 Plus ва iPhone X. Охирги айфон компаниянинг 10 йиллик юбилейига атаб ишлаб чиқарилгани учун орада тўққиз сонини хатлаб ўтишга тўғри келди. 

Forbes журнали Apple компанияси музейидан iPhone'нинг юбилейига янги модель иштирокидаги видеолавҳасини тайёрлади. Шунингдек қурилманинг юбилей моделидан фойдаланиш қулайми ёки йўқ - синаб кўрилди.   

Apple юқори технологияларга содиқликни сақлаган ҳолда тахминан уч йилда бир марта ўз қурилмалари дизайнини ўзгартиради. Компания 2014 йилда iPhone 6'да қўллаган янги дизайнини ўзгартириш вақти келганди, 8 ва 8 Plus моделлари эса эски шаклда ишлаб чиқарилганди, чунки янги "қиёфа" Х-модель учун сақланган. 

Фото: forbes.ru

iPhone X'нинг олд томонидаги янгиликлардан бохабарсиз, албатта - экрандан бошқа барча ортиқча нарсалар олиб ташланган, ҳатто Home тугмаси ҳам. Кўринишидан замон билан ҳамнафас, бироқ смартфонни қўллаш борасида янги усулларни ўрганишга тўғри келади. Экран диагонали - 5,8 дюйм, яъни iPhone 8 Plus'дан бироз каттароқ, шундай бўлса-да, бу ерда бироз айёрлик ишлатилган - томонлар нисбати  ўзгарган. Apple Samsung ортидан нисбатан чўзиқ экранларга ўтди: 16:9 томонлар нисбатидан 2,2:1'га (компания янги смартфони экранининг ўлчамлари - 2436х1125). 

Фото: forbes.ru

Афтидан, ишлаб чиқарувчилар смартфон экранида  ижтимоий тармоқлар ва мессенжерлардаги узундан-узоқ ленталарни кўздан кечиришни мўлжаллашган, чунки у ҳатто фильмлар учун ҳам катта - тавсирнинг ён томонларида тўқ рангли ҳошиялар қолади. iPhone X дисплейи янги ўлчамлар туфайли 8 Plus'никидан узунроқ. Дисплей жуда тиниқ ва бу фақат  смартфон ўлчамлари билан изоҳланмайди, бунга OLED-экранлар ҳам сабабдир. Ундаги матн худди қоғозга босиб чиқарилгандек кўринади, фильмлар аввалги моделларга нисбатан янада ранг-баранг, фойдаланувчиларда катта таассурот қолдиради. 

Смартфонни ушлаш қулай ва шу боис қизиқ - келгусида бундан-да йирик версия ишлаб чиқарилармикан ёки Apple шу ўлчамда тўхтармикан? Шуниси ажабланарлики, янги модель билан танишган бир неча респондентдан икки нафари унинг ҳажи катта эканини айтди, ҳолбуки экран Plus модификациядаги смартфонлар экрани билан деярли бир хил.

Экранда ишлаш усуллари ўзгарган - зеро энди унда Home тугмаси йўқ. Ики дақиқада ўрганиб олиш мумкин, лекин эски моделларда бошқарув схемаси ўша-ўша. 

iPhone X экранининг юқори қисмини трапециясимон қоплама ёпади. Унда Face ID юздан таниш тизимининг динамика ва компонентлари ўрнатилган. Муаллиф Face ID билан ишлар экан, бармоқ излари сканери билан илк танишувини ёдга олди. У қадар мураккаб жараён эмас, ўзингизни космонавтдек ҳис қиласиз - ҳар ҳолда юқори технологиялар олами билан юзма-юз келасиз. Face ID-технологияси яхши ишлайди, лекин аъло даражада деб бўлмайди, зеро аҳён-аҳёнда у номаълум сабабларга кўра эгасини танимай қолмоқда ва кейин пин-код киритишга тўғри келмоқда. Бироқ бу камдан-кам ҳолатларда. Шуниси муҳимки, биз музейда кўрган мактаб ўқувчилари iPhone X'ни блокдан еча олишмади, Apple бежиз "юз биометрияси бармоқ излари сканеридан 20 карра ишончли" деган баёнот билан чиқмагани амалда тасдиғини топди. Face ID пароль функцияси билан чекланиб қолмайди, унда эгасининг имо-ишораларини такрорлайдиган анимация ҳам мавжуд (бу ҳақида компания тақдимотида маълум қилинганди). Ҳозирча бу кўнгилни чоғ қилишнинг бир усули, бироқ келгусида, эҳтимол, бунга ҳам бизнес-қўлланма топилиб қолар. Масалан, чатларда суҳбатдошларнинг ҳис-туйғуларини етказиш учун.

Фото: forbes.ru

Видеоролик муаллифларининг сўзларига кўра, iPhone X ҳозирча ишончни оқламоқда. Ҳам орқа, ҳам фронтал камералар жуда яхши суратга олмоқда. Фронтал камерада "Портрет" режимининг мавжудлиги алоҳида диққатга сазовор. 

Фото: forbes.ru
Фото: forbes.ru

Сутка давомида суратга олиш, веб-серфинг ва мессенжерлар билан ишлаш натижасида iPhone X батареясининг ишончли экани тасдиқланди. Бу доим заряд қурилмасини изламаслик учун муҳим. Смартфоннинг орқа панели 8 ва 8 Plus моделларидаги каби шишадан ишланган, бу эса симсиз заряд модулини интеграциялаш имконини беради.

Apple компанияси iPhone Х моделини олти ва еттинчи моделлар миқдорида ишлаб чиқара олса ва уларни сотса, бу компаниянинг биринчи бўлиб триллион долларлик бозор капитализациясига эришиш имконини оширади. Буларнинг бари эса янги смартфонга 1000 доллар сарфлашга тайёр харидорлар туфайлидир.