Канаданинг Пайлот Бьютт шаҳрида яшовчи Патрик Мэйз эрталаб ишга жўнаб кетаётганида ўз майдонида кимнингдир уйи турганини пайқаб қолди. Эртаси куни эрталаб у уй ҳамон ўша ерда турганини кўрган. Ичкарида эса ҳеч ким бўлмаган; бино қаердан пайдо бўлгани тушунарсиз эди.

Шундан сўнг Мэйз чидай олмади ва фейсбукда бу ҳақда пост қолдирди: «Бундай вазиятга ҳеч қачон дуч келмагандим, бироқ балки дўстларим бу ҳолатни бошдан ўтказишгандир ҳамда маслаҳат беришлари мумкин. Кимдир қачондир уйни топиб олганми?»

Канадалик ташлаб кетилган уйни ўзига қолдириш ҳақида ўйлай бошлаган. Шу билан бирга, у биносини йўқотиб қўйган инсонга ҳам мурожаат қилди.

Ҳамда уйнинг эгаси топилди! У қўшни шаҳар – Чаплинда яшовчи Бренд Робертсон экан. Унинг сўзларига кўра, Виннипегдан тайёр уйга буюртма берган, бироқ уни олиб келишганида, бинода SaskPower маҳаллий энергетика компаниясидан рухсатнома йўқлиги маълум бўлди. Уйни олиб келган компания уни Виннипегга қайта олиб кетиш ҳақида ваъда берди ва рухсат олди, бироқ бинони ярим йўлда – Патрик Мэйзнинг майдонида ташлаб кетишган.

Робертсон уйни Мэйзнинг майдонидан олиб кетишлари учун етказиб бериш хизмати билан боғланишга ваъда берди.