3 ноябрь куни Тошкент шаҳрида ўтказилган Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги Ҳукумат раҳбарлари Кенгашининг жорий йиғилишида мазкур мажлис келаси йил июнда Тожикистон Республикасида ўтказилиши эълон қилинди. Бу ҳақда ташкилот Ижроия қўмитаси раиси Сергей Лебедев баёнот берган.

"Тожикистон Республикаси ташаббуси билан йиғилишнинг кейинги сессияси 2018 йил 1 июнь куни Душанбе шаҳрида ўтказилиши режалаштирилмоқда”, дейди у.

Шунингдек, Эркин савдо ҳудуди шартномаси бўйича Беларус ҳукумат раҳбарининг ташаббуси билан эркин хизматлар савдоси тўғрисидаги лойиҳа муҳокама қилиниб, кўриб чиқилган.