Мексикада ёнилғи маҳсулотларини ўғирлаш биан шуғулланувчи жиноий тўда раҳбари пластик жарроҳлик амалиёти учун ётқизилганда отиб кетилди. У ташки кўринишини ўзгартириш ниятида бўлган, деб хабар қилмоқда Пуэбла штати прокуратураси.

Мексикада нефть қувурларига ноқонуний равишда уланиб олувчи жиноятчиларни "уачиколерос" деб аташади. Сўнгги ҳафтада Пуэбла штатидаги муносабатларни бу каби "ойдинлаштириб олишлар"да камида 16 киши ҳалок бўлган. 

Шифохонага ҳужум 30 октябрь куни амалга оширилган. Ҳуқуқ-тартибот ходимлари ўлдирилганлардан бири "Калимба" лақабли Хесус Мартин эканини аниқлашган. Прокуратуранинг қайд этишича, амалиёт столида ётган мижознинг нафақат юзи, балки бармоқ изларини ҳам ўзгартиришмоқчи бўлишган.

Ундан ташқари отишмада яна 3 киши ўлдирилган.