Россия Федерацияси ҳукумати раиси Дмитрий Медведевнинг Тошкентга ташрифи доирасида, 2017 йилнинг 2 ноябрь куни Ўзбекистон Миллий банки ҳамда «Внешэкономбанк» ўртасида ҳамкорлик тўғрисида Келишув имзоланди.

Келишув Ўзбекистон Республикасида энергетика соҳасидаги лойиҳаларни молиялаштириш учун Миллий банкка 10 йилгача бўлган муддатга 250 млн. АҚШ долларигача бўлган кредит линияларини очишни назарда тутади. Бу Россиянинг юқори технологияли энергия ускуналарини етказиб беришни ўз ичига олади. Лойиҳалар орасида «Сирдарё ИЭС энергоблокларининг модернизацияси» ва «Фарҳод ГЭС» УК модернизацияси» кабилар бор.

Ушбу келишувга Ўзбекистон Республикаси президенти Ш.Мирзиёевнинг Россия Федерациясига жорий йилнинг 4-5 апрель кунлари амалга оширган давлат ташрифи якунлари бўйича эришилди.