Россия сайтларидан бирида яқинда «Яшаш бўйича мутахассис» ваканcияси пайдо бўлди. Қандайдир қурилиш билан шуғулланувчи ташкилот ҳайратланарли ишни таклиф қилди: бир неча ой давомида эндигина қурилиб, янги таъмирланган ва жиҳозланган уйда яшаш, ўз таассуротларини камерага ёзиш, ва бу учун камида 1400 АҚШ доллари олиш.

Компания (номини айтмаймиз) вакансияга берилган изоҳда айтишича, шу йўл билан мижоз эҳтиёжи ҳақида кўплаб маълумотларни олишга эришган. Бу таклиф фақат битта саволни келтириб чиқаради: агар турар-жой мажмуасида ҳамма нарса ажойиб бўлса, нима учун у ерда на компания асосчиси ва на ходимлари яшайди?

Нима учун айнан шу савол хаёлга келади? Чунки кўпинча шундай ҳолатга дуч келамизки, у ёки бу маҳсулотлар яратувчилари ўз «ижод маҳсул»ларини мақтайди, аммо ўзлари ундан фойдаланишга шошилмайди. Ва бу пластик стаканлардан тортиб, турар-жойларгача бўлган ҳамма нарсага тегишли. Агар у ёки бу бренд устида ишлайдиганларнинг ўзи унга ишонмаса, унга биз қандай ишона оламиз?

Бизнинг мамлакатимизда, афсуски, бу борадаги вазиятни яхшироқ деб бўлмайди. Журналистик сўров (аноним, албатта) чоғида сўралганларнинг фақат бешдан бир қисмигина ўзлари яратадиган нарсани синовдан ўтказиши ва қўллашини айтди. Бундай одамлардан бири Murad Buildings асосчиси Мурод Назаров бўлиб чиқди.

Фото: Murad Buildings

Маълум бўлишича, 2010 йилдан буён у Миллениум турар-жой мажмуасида истиқомат қилади, у компаниянинг биринчи лойиҳаси бўлиб, Юнусобод туманида жойлашган бир массивли уйдир. Биз юқорида Murad Buildings асосчисини бир нечта саволларга жавоб беришга кўндирдик.

Ж: Мурод, нима учун Сиз яшаш учун ҳовли-жой эмас, айнан кўп қаватли уйдаги хонадонни танладингиз?

МН: Murad Buildings ҳовлиларни қуришни бошласа, балки ўшанда мен ҳам кўчиб ўтарман. Лекин, ҳозир қуриган уйларимиз бизнинг барча эҳтиёжимизни қондиради. Ўзимиз у ерда яшашни истамаётган бўлсак, биз қанақа уй қураётган бўламиз?

Ж: Миш-мишларга кўра, ходимларингизга турар-жойлардан хонадон олишда чегирмалар берилар экан. Бу ростми?

МН: Бу ҳақиқатан ҳам шундай. Турар-жой мажмуаларимизнинг ҳар бирида — Кўкча Қўрғони, Гулсарой, Амир Темур — бизнинг ходимларимиз яшайди. Улар учун махсус чегирмалар бор, улар орқали уй-жой сотиб олиш манфаатли, ва биз доимо ходимларни айнан бизнинг мажмуаларимиздан хонадон танлашга ундаймиз, ахир акс ҳолда, уй-жойнинг барча афзалликлари ва камчиликлари ҳақида тасаввурга эга бўлиш қийин. Биз ўзимиз яратаётган нарсани яхши ҳис қилишимиз ва тушунишимиз керак.

Агар биз ўзимиз қурган уйларда яшамасак, уларни кимгадир таклиф қила олмаймиз — бу худди ўзимиз татиб кўрмаган ош билан бировни меҳмон қилишдек гап.

Ж: Кўп хонадонли биноларнинг ҳовли-жойдан афзал жиҳати нимада?

МН: Кўп хонадонли иморатлар марказий туманларда жойлашган, ҳовли-жойларни эса марказда қуриш деярли иложсиз. Ҳатто қурилган тақдирда ҳам, улар бузилишга тушиши эҳтимоли катта.

Иккинчидан, кўп қаватли бинолар атрофида, одатда, инфратузилма кўпроқ ривожланган бўлади — спорт майдонлари, дўконлар, савдо марказлари бўлади.

Шунингдек, кўп қаватли уйлардаги хонадонлар ликвидлироқ бўлади (нақд пулга айлантириш осон), улар вақт ўтиши билан ўз қимматини йўқотмайди, хусусий уй-жой нархи эса вақт ўтиши билан тўхтовсиз пасайиб боради.

Бундан ташқари, хонадонлар ҳудудни кўркамлаштириш учун вақти ёки хоҳиши бўлмаганлар учун қулайроқдир — турар-жой мажмуасида бу билан масъул ходимлар шуғулланади.

Ж: Вақт ўтиши билан янги қурилган мажмуалардан қайси бирига кўчиб ўтган бўлардингиз?

МН: Объектларимизнинг ҳар бирида қурилиш якуний босқичга етганида «Бу ерга кўчиб ўтиш қандай ажойиб бўларди-я!» — деган фикр туғилади. Ҳозир онамнинг шарафига Муфарраҳ деб ном берилган мажмуа қурилиши якунланмоқда, ва у ерда онам учун битта хонадон ажратилган, у ерда ўзим ҳам жон деб яшаган бўлардим. Қурилаётган Дўстлар мажмуаси бўйлаб сайр қилар экансиз, унинг гўзаллигидан шунчалар илҳом оласизки, у ерга ҳам кўчиб бориш истаги пайдо бўлади.

Бу катта бахт, компаниямиз муваффақиятининг бош сири эса қуйидагича: қурувчининг ўзи лойиҳага мафтун бўлса, бундай уйга бошқалар ҳам кўчиб ўтишни истайди.

Ж: Murad Buildings уйлари сизда қандай тасаввур ва ҳис-туйғуларни уйғотади?

МН: Қандайдир яқинлик, илиқлик тасаввурини уйғотади. Шунга ўхшаш тасаввурларни уйда тайёрланган пишириқлар ҳам уйғотади — қандайдир ностандартлик ва жуда шинамлик.

Ж: Ўзингизни хонадон соҳиблари ўрнига қўйиб кўриш учун мажмуаларнинг ҳар бирида яшаб кўришни истаган бўлармидингиз?

МН: Ҳар битта уйда яшаб кўриш имконияти, афсуски, менда мавжуд эмас, аммо баъзан у ерда яшаётган дўстларимникига меҳмонга бораман, ва ҳар сафар ҳамма нарсани истиқомат қилувчининг нуқтаи назаридан баҳолайман: нимани қўшиш, нимани яхшилаш мумкин, нимадан эса воз кечган маъқул?

Хулоса

Қурувчи, ишлаб чиқарувчи, ҳатто оддий тикувчининг буюртмачи олдидаги масъулияти — товар ёки хизматларни танлаш вақтида эътибор қаратиш керак бўлган энг муҳим нарсалардан бири. Виждонан қилинган, ушбу неъматларни ишлаб чиқараётган одамларнинг ўзлари афзал кўрадиган нарсаларни танланг — шунда панд емайсиз.

Реклама ҳуқуқи асосида