Украина етакчиси Пётр Порошенконинг маълум қилишича, ракета қўшинлари ва артиллерия Донбассдаги белгиланган чегара чизиғига зарур бўлган тақдирда қайтиш учун тайёр ҳолатда туриши керак.

Порошенко бу ҳақда Киев вилоятидаги ҳарбий қисмга ташрифи давомида айтиб ўтди.

«Бугун биз маҳорат, тезкорлик билан жавоб қайтариш ҳамда ҳаракатланиш, артиллерия ва ракета тизимларини жойлаштириш бўйича ўз имкониятларимизни янада кучайтиришимиз лозим. Сизларни белгиланган чегара чизиғидан узоқлаштиришди, бироқ у ерга исталган пайтда қайтиш ҳамда мудофаа нуқтаи назаридан лозим бўлса, жангга киришга тайёр туришингиз керак», - дея Порошенконинг сўзларини келтиради РИА Новости.

Маълумот учун, Украина 3 ноябрда Ракета қўшинлари ва артиллерия кунини нишонлайди.