Сурия армияси ва иттифоқ кучлари Дайр аз-Зор устидан тўла назорат ўрнатди, дея хабар бермоқда РИА Новости суриялик ҳарбий манбага асосан.

Бугун ҳукумат кучлари ИШИДнинг сўнгги таянч нуқтасини йўқ қилишган.

Кеча Ал-Рашидия, Ал-Арди туманлари ва Ал-Бажн, Абу-Адед мавзеларида жанглар юз берди, бу ерлардаги жангарилар қаршилик кўрсатишган.

Сентябрь ойининг бошида Сурия армияси Дайр аз-Зорнинг уч йиллик блокадасини ёриб ўтди ҳамда шаҳарнинг шарқий туманларига ҳужум уюштирди. Жануби-ғарбдаги стратегик нуқталардан террорчиларни чиқариб ташлаб, улар Фирот дарёсининг ғарбий қисмига етиб боришди.