Тожикистоннинг дин ишлари, миллий удумлар, тантаналар ва урф-одатларни тартибга солиш қўмитаси хорижда диний таълим олган имом-хатибларни ўз лавозимларидан озод қилиш ташаббусини билдирди. Бу ҳақда қўмита матбуот котиби Афшин Муқим маълум қилди. 

“Масжидларнинг хорижда диний таълим олган имом-хатиблари Тожикистонда таълим олган дин вакиллари билан алмаштириладилар”, деб айтган Муқим журналистларга. 

Муқимнинг айтишича, қўмитанинг шаҳарлар ва вилоятлардаги бошқармалари раҳбарларига тегишли кўрсатма берилган. 

Тожикистон Ислом маркази уламолари кенгаши раҳбари Саидмукаррам Абдуқодирзода бу ташаббусни тўғри деб атади. “Масъул орган ҳисобланган дин ишлари бўйича қўмита бундай қарор қабул қилган экан, унда у шунчаки қабул қилинмаган”, деб айтган Абдуқодирзода.

Унинг фикрича, гап нафақат ўз вақтида хорижда таълим олган имомлар ҳақида, балки улар иcломнинг қайси оқимлари ва йўналишлари бўйича таълим олганлари ҳақида ҳам кетиши керак.

Тожикистонда расман 4 мингга яқин масжид рўйхатдан ўтказилган, улардан 370 таси жомеъ масжидлари ҳисобланади. Имом-хатиблар ҳар йили аттестациядан ўтказиб туриладилар. Қўмита имомлар олиб борадиган мавизалар мавзуларини тартибга солиш мақсадида мавизалар матнлари келтирилган махсус китобчалар чоп этган.