АҚШ президенти Дональд Трампнинг маълум қилишича, ИШИД террорчилари Нью-Йоркда содир этилган ва саккиз кишининг ўлимига сабаб бўлган теракт учун юқори нарх тўлайди.

«ИШИД Вест-Сайдда ажойиб кишиларни ўлдирган ва оғир жароҳат етказган носоғлом ҳайвон ўз аскари бўлгани ҳақида маълум қилди. Шу сабабдан, бизнинг ҳарбийларимиз сўнгги икки кун ичида ИШИДга зарбаларни кўпайтиришди. Улар бизга амалга оширилган исталган ҳужум учун катта нарх тўлайдилар!» - дея ёзган Трамп Twitter’да.

Аввалроқ Нью-Йоркдаги теракт учун масъулиятни ИШИД ўз зиммасига олгани хабар берилганди.

Соиповга ИШИДни қўллаб-қувватлаш бўйича айблов қўйилди

31 октябрь, сешанба куни Манҳэттенда юк машинасини бошқарган шахс одамларни қасддан уриб юбориши оқибатида 8 киши ҳалок бўлди, 12 киши жароҳатланди. Терактни содир этишда гумон қилинаётган шахс келиб чиқишига кўра ўзбекистонлик Сайфулло Соиповдир.