2014 йилнинг март ойида Бекобод шаҳрида яшовчи 1984 йилда туғилган Ш.Н. фирибгарлик йўли билан, ҳамшаҳари 1985 йилда туғилган З.В.нинг ишончини суиистеъмол қилиб, «уйимни сизга сотаман» – деб алдаб, ундан 10.000 АҚШ долларини олиб, шу кунга қадар қайтариб бермаган. 

Бу ҳақда Тошкент вилояти Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати хабар қилмоқда.

Ушбу ҳолат юзасидан Ш.Н.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 168-моддаси билан жиноят иши қўзғатилди. Терговни ИИБ олиб бормоқда.