Олмалиқ шаҳар ИИБга уй бекаси, 1977 йилда туғилган Наталья Захарова (келтирилган исм-фамилиялар ўзгартирилган) ариза билан мурожаат қилиб, ўз аризасида жорий йилнинг 15 октябрь кунига ўтар кечаси номаълум шахс, уйда ҳеч ким йўқлиги ва эшиги очиқлигидан фойдаланиб, уйи ётоқхонасидаги шкафи ичидан умумий нархи тахминан 42.500.000 сўм бўлган тилла тақинчоқларини ўғирлаганлигини маълум қилган. Бу ҳақда Тошкент вилояти ИИБ хабар берди.

Олиб борилган тезкор чора-тадбирлар натижасида ушбу жиноятни шу шаҳарда яшовчи 1987 йилда туғилган Георгий Галишев содир этганлиги аниқланиб, ушланди. 

Ушбу ҳолат юзасидан унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 169-моддаси билан жиноят иши қўзғатилди. Ашёвий далиллар олинди. Терговни ИИБ олиб бормоқда.