АҚШ Миллий архивларида маълум қилинишича, сайтда жойлаштирилган ҳужжатларнинг аксарияти (553 таси) Марказий разведка бошқармасига тааллуқлидир. Бундан ташқари, гап Кеннедининг ўлдирилиши тергови билан шуғулланган АҚШ конгресси вакиллари палатасининг махсус қўмитаси, Пентагон ва адлия вазирлиги материаллари ҳақида кетмоқда. Жумладан, бир қатор ҳужжатлар Кеннедининг қотили деб аталувчи Ли Харви Освальднинг Собиқ иттифоқнинг Мексикадаги алоқаларига тааллуқли.

Ҳозирги ҳужжатларнинг эълон қилиниши учинчи рақамлисидир. Июль ва октябрда Кеннедининг ўлдирилиши билан боғлиқ 6,5 мингга яқин ҳужжат чоп этилган.

Баъзиларнинг фикрича, ФҚБ “Кеннеди иши” билан боғлиқ ҳужжатларни эълон қилиш орқали кўплаб сохта маълумотларни тарқатишга уринмоқда.

Кеннеди 1963 йил 22 ноябрда Далласда ўлдирилган. Расмий версияга кўра, унинг қотили собиқ денгиз пиёда аскари Ли Харви Освальд бўлган.