«Алмазбек Атамбоев таласликлар олдида кечирим сўрамайди», — деган «24.kg» ахборот агентлигига давлат раҳбари девони раҳбари Алмаз Усенов.

Агентликнинг эслатиб ўтишича, бўлиб ўтган митингларда Талас аҳолиси президентдан омма олдида кечирим сўрашни талаб қилиб чиққан. Бироқ, Усеновнинг таъкидлашича, бу вазиятда Талас аҳолисинг ўзи узр сўраши керак.

«Митинг қилаётганларнинг хулқ-атвори — қаттиқ таасуф келтириб чиқарувчи, чидаш қийин бўлган фактдир. 16 октябрь куни бўлиб ўтган аввалги митингда асосан спортча гавдага эга бўлган, мутлақо маданиятсиз ёш йигитлар қатнашган. Митинг қилганлар Манаснинг ўлимолди сўзларини эшитишдан бош тортгани учун узр сўрашлари керак, стрелкани ижодкор ва иқтидорли кишиларга бой бўлган Талас аҳолисига қатармасликлари лозим. «Манас» эпоси қирғиз халқи учун муқаддас. Мусулмонлар учун энг муқаддас нарса — Қуръон. Агар область имоми Қуръондан суралар ўқиганида митингдагилар ҳуштакбоўлик қилишганида, уларни ўз динини ҳурмат қилмайдиган, мусулмончиликдан чиққан кишилар ҳисоблашарди. Шундай эмасми?», — деган Алмаз Усенов.

Унинг фикрича, Алмазбек Атамбоев митинг қатнашчиларининг хатти-ҳаракатлари хусусида ўз фикрини тўғри баён этган. «Бабановчилар бундан тўғри хулоса чиқаришлари керак ва мунозара мавзусини бошқа йўлга буриб, халқни жунбушга келтирмасликлари лозим. Аждодларимиз «Манас» достонини суткалаб эшитишганларини ёдга олинг. Манаснинг ватанида афсонафий достонни эшитишдан кимдир бош тортиши, унга қарши ҳуштакбозлик қилиши ва сўкиниши мумкинлигини хаёлга сиғдириб бўладими?», — дея савол берган Алмаз Усенов.

Эслатиб ўтамиз, 29 октябрь куни Таласда митинг бўлиб ўтди. Унинг қатнашчилари давлат раҳбари область аҳолисидан кечирим сўраши кераклигини талаб қилиб чиқишган. Уларнинг фикрича, 18 октябрь куни Бишкекда аълочи талабаларга стипендиялар тақдим этиш маросимида Атамбоев 16 октябрь кунги митинг қатнашчиларини адолатсиз равишда танқид қилган. Ўшанда президентлик сайлови якунларидан кўнгли тўлмаганлар норозилик акциясига чиқишган эди.