Daimler’га қарашли Mitsubishi Fuso компанияси жуда тез қувватланиш имконига эга бўлган электр юк машинаси ишлаб чиқаришга ваъда берди. Бу ҳақда Nikkei хабар бермоқда. Махсус технология 2021 йилда eCanter русумидаги юк машиналарида пайдо бўлади ва батареяларни 5 дақиқада қувватлаш имконини беради.

Япон муҳандислари немис ҳамкасблари билан биргаликда бу технологияни татбиқ қилишади. Тезкор қувватлаш тизими eCanter электр юк машинасига ўрнатилади. Жорий йилда бу машинанинг ҳамкорларда синовдан ўтказишга чорланган чекланган партияси ишлаб чиқарилади. Яқин орада бу юк машинасини 7-Eleven компанияси ва UPS курьерлик хизмати синовидан ўтади. Юк машинаси 2019 йилдан бошлаб оммавий ишлаб чиқарилади.

Ҳозир компанияда бу юк машиналари қувватлаш технологиясини 2021 йилгача такомиллаштириш режалаштирилмоқда. Тижорий юк машиналар учун салт туриб қолиш катта суммаларга айланиши мумкин, шу сабабли Daimler уларнинг қувватланиш вақтини 5 дақиқагача камайтиришга ваъда бермоқда. Айни вақтда юк машинаси 90 дақиқада қувватланади. Бу унга 100 км йўл босиб ўтишига етади.

Ҳисобларга кўра, ушбу юк машинаси камида 10 йил хизмат кўрсатади. Машинанинг максимал тезлиги 80 км/соатни ташкил қилади. Унинг дизелда ишловчи юк машиналарига нисбатан афзаллиги ёнилғи ва хизмат кўрсатишга сарфлар камроқлигидадир. Шу сабабли, унинг узоқ қувватланиши анъанавий транспортга нисбатан ягона камчилигидир. Қувватлаш вақтининг 5 дақиқагача камайтирилиши эса дизель машиналарга ҳеч қандай имконият қолдирмайди. Ёқилғи қуйиш шохобчалари электр қувватлаш шохобчаларидан анча кўплиги ҳисобга олинмаса.  

Бироқ Mitsubishi’да вазият яқин йилларда ўзгаришига ваъда берилмоқда. Ҳозирдаёқ юк машиналар эгалари учун қувватлаш станциялари ҳақидаги маълумотни бир жойга жамловчи дастур яратилмоқда. Бу дастур қаерда қувватланиб олиш мумкинлигини айтади ва қувватни тежаш бўйича маслаҳатлар бериб туради.

eCanter шаҳарлар ичида юришга мўлжалланган ихчам юк машинасидир. Яқинда Fuso 11 тонна юк таший оладиган тўлақонли электр юк машинаси концептини тақдим қилди. Ҳозирда бу юк машинаси яратилиш босқичида турибди ва 4 йилдан кейин бозорга чиқиши кутилмоқда.