2017 йилнинг 7 ноябрь куни Ўзбекистонга Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ) биринчи вице-президенти Филип Беннет бошчилигидаги делегация ташриф буюради. Бу ҳақда ТИВ ахборот хизмати хабар берди.

Кенг қамровли ташриф дастурига кўра ҳукумат, Олий Мажлис Сенати, Марказий банк ва бошқа етакчи молия муассасаларида учрашув ҳамда музокаралар ўтказиш ҳамда кредит келишувларини имзолаш кўзда тутилган.

ЕТТБнинг нуфузли делегацияси «Марказий Осиё: бир ўтмиш ва умумий келажак, барқарор ривожланиш ва ўзаро фаровонлик учун ҳамкорлик» мавзусидаги халқаро конференциясида ҳам иштирок этади.