“Марсель” клуби расмий сайтида ҳимоячи Патрис Эвранинг жамоадан четлатилганини эълон қилди. Француз Европа лигаси гуруҳ босқичининг 4-турида “Витория Гимарайнш” билан учрашувда мухлислардан бирининг бошига оёғи билан зарба берган.

Учрашув бошланмасданоқ футболчи мухлислар томондан ўз номига билдирилаётган ҳақоратларга дош беролмай, мухлислардан бирининг бошига тепган. Кейинроқ бошқа бир мухлис Эвра мухлисларни онасидан сўкканини айтган.

“Марсель” президенти Жак-Анри Эйро Эвра билан учрашиб, унга жамоадан дарҳол четлатилиши ва эҳтимол жаримага тортилиши мумкинлигини маълум қилган. Клуб томондан ўтказилган ички терговнинг биринчи натижалари ўйинчини ҳақорат қилган бир неча иғвогар мухлислар томондан номақбул ҳаракатлар амалга оширилганини кўрсатди.

Эвра профессионал ва тажрибали ўйинчи сифатида бундай ноўрин йўл билан жавоб қайтармаслиги керак эди. Клуб терговни давом эттириб, ўз ихтиёрида бўлган барча воситаларни клубга эҳтирослар кўриниши остида ўйинчини қўллаб-қувватлаш ўрнига уни ҳақорат қилиб, клуб обрўсини хавф остига қўювчи шасхларга қарши қўллайди”, деб айтилган клуб сайтида. 

Энди Футболчининг Марселдаги бўлғуси тақдири олий футбол идоралари чиқарадиган қарорга боғлиқ бўлади.