Мексика жамоаси дарвозабони Оскар Устари миллий биринчилик доирасидаги «Тигрес» клубига қарши кечган (1:1) учрашувда даҳшатли жароҳат олди.

31 ёшли аргентиналик учрашув охирларида тўпни ўз дарвозасидан узоқлаштира туриб, тиззасидан жиддий жароҳат олди. Видеодан кўриш мумкинки, дарвозабоннинг чап оёғидаги суяк тизза суягидан чиқиб кетган. Устари рўй берган ҳолат туфайли кўз ёшларини тия олмади. Дарвозабоннинг тиззасини кўрган футболчилар ҳам шокка тушиб қолишди.

Устари жарроҳлик амалиётидан ўтказилди, унинг тикланиш муддати камида олти ойни ташкил этиши таъкидланган, деб хабар бермоқда Univision Deportes.