Ливан ҳукумати раиси Саад ал-Ҳаририй ўз вазифасидан истеъфо беришига нима сабаб бўлганига ойдинлик киритди. Бу LBC телеканали ҳабар бермоқда

Ҳаририй ўз баёнотида айтишича, Ливандаги ҳозирги вазият аввалги бош вазир Рафиқ ал-Ҳаририй ўлдирилган вақтдаги муҳитга ўхшаб кетади. 

Унинг қўшимча қилишича, Саад ал-Ҳаририй собиқ бош вазир тақдирига дуч бўлишдан қўрқаётганини ҳам эътироф этган. Рафиқ ал-Ҳаририй 2005 йил 14 февралда Байртдаги суиқасдда вафот этган эди. 

Саад ал-Ҳаририй эса «Ал-Мустақбал» партияси етакчиси саналади. У 2009-2011 йилларда шу вазифани бажарган ва 2016 йил ноябрь ойидан бош вазир лавозимини эгаллаб келаётган эди.