Microsoft компанияси Принстон Университети билан биргаликда DACA дастурининг ёпилишига йўл қўймаслик учун президент Дональд Трамп маъмуриятини судга берди, деб хабар қилмоқда Bloomberg.

Дастур АҚШга болалигида келган 700 мингдан зиёд ноқонуний муҳожирларни депортация қилиш муддатини кечиктирди.

Даъвода айтилишича, дастурни бекор қилиш ноқонуний ва конституцияга хилоф ҳисобланади.

Президент Дональд Трамп ушбу дастурни тугатиш ҳақида сентябр ойида маълум қилди, чунки бу унинг сайловолди кампания вақтидаги ваъдаларидан бири эди.