Каталониянинг собиқ раҳбари Карлес Пучдемон 21 декабрга белгиланган Каталонияда ўтадиган сайловларга ўз номзодини қўйишга ва буни сайёрамизнинг исталган нуқтасидан амалга оширишга тайёрлигини айтди.   

У бу ҳақда Бельгиянинг RTBF телеканалига берган интервьюсида айтиб ўтган.

“Мен номзод бўлишга тайёрман”, деб айтган Пучдемон. Каталониянинг собиқ раҳбари журналистнинг у ўз сайловолди кампаниясини Бельгиядан олиб бориши-бормаслигини аниқлаштириш мақсадида берган саволига “бу кампанияни сайёрамизнинг исталган жойидан олиб боришга тайёрлигини” айтган.

Пучдемон бошчилигидаги Каталония раҳбарияти Испания ҳукумати томондан четлатилди. Сиёсатчи ҳозирда Каталониянинг 4 нафар собиқ вазири билан биргаликда Бельгияда қолмоқда.