Олий лигадан ўрин олган «Қизилқум» – «Динамо» (1:0) учрашувидан кейин, меҳмонлар устози Олег Тюлькин ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Иккала жамоа учун ҳам қийин ўйин бўлди. Стандарт вазиятдан кейин гол ўтказиб юбордик. 

Очиғи, бугунги мағлубиятдан кейин нима қилишини билмай қолдик. Биз чемпионатни якунлашимиз керакми? Тўрт тур қолганда қабул қилинган қарор нафақат бизни, балки бутун мамлакат ишқибозларини карахт аҳволга солди дейиш мумкин. Регламент бор, тартиб қоида бор.... 

Регламент бу футболнинг конституцияси. Самарқанд, Жиззах, фарғоналик мухлислар футболни севмайдими... 

Кейинги ўйинимиз »Нефтчи«га қарши. Улар ҳам биз каби ҳолатда. Аммо ҳар қандай вазиятда ҳам ғалаба қозониш учун ҳаракат қиламиз» - деб Тюлькин сўзларини келтирмоқда «Қизилқум» клуби матбуот хизмати.

Эслатиб ўтамиз, яқинда қабул қилинган ЎФФ қарорига кўра, келаси йили Олий лигада 12та жамоа иштирок этади. Айни пайтда, «Динамо», «Сўғдиёна» ва «Нефтчи» Биринчи лигага тушиб кетиш хавфи остида турибди.