«Селтик» Шотландия чемпионатининг 13-турида, сафарда «Сент-Жонстон» клубини 4:0 ҳисобида мағлуб этди.

Натижада, «кельтлар» ўз мамлакати доирасида, қаторасига 63 ўйинда мағлубият нималигини билмай, Британия рекордини янгилади.

Олдинги рекорд ҳам «Селтик»ка тегишли бўлиб, 1915 - 1917 йилларда ўрнатилган ва 62 ўйинга тенг эди.

Айни пайтда «Селтик» 12 ўйинда 30 очко жамғариб, Шотландия чемпионатида пешқадамлик қилмоқда.