Тошкентда 15 йил давомида қидирувда бўлган аёл киши ушланди. Бу ҳақда пойтахти ИИББ хабар бермоқда.

Қайд этилишича, 2017 йилнинг 30 октябрь куни, Шайхонтоҳур тумани ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 273-моддаси 5-қисмида кўрсатилган (гиёҳвандлик воситаларини кўп миқдорда қонунга хилоф равишда сотиш) жиноятини содир этганлиги учун 2002 йил 1 июнь куни Шайхонтоҳур туман ИИБ Тергов бўлими томонидан қидирув эълон қилинган Д.У. ушланди. 

Таъкидланишича, ҳозирда унинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда.