2017 йилнинг 1 ноябрь куни, тахминан соат 20:30ларда, ички ишлар органлари ходимлари томонидан Бектемир тумани ҳудудида ўтказилган тезкор тадбирлар давомида, фуқаро 1999 йилда туғилган С.С. тўхтатиб текширилганда, унинг ёнидан оғирлиги 3,94 грамм бўлган «марихуана» гиёҳвандлик воситаси аниқланиб олинган. Бу ҳақда пойтахт ИИББ хабар бермоқда.

Мазкур ҳолат юзасидан Бектемир тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 276-моддаси 1-қисми (гиёҳвандлик воситаларини ўтказиш мақсадини кўзламай, қонунга хилоф равишда сақлаш) аломатлари билан жиноят иш қўзғатилган. 

Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилиб, унинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда.