3 ноябрда Fitch агентлиги Венесуэла суверен рейтингини «C» даражасига туширди ва Каракас томони қарз бўйича мажбуриятларни бажара олиши эҳтимолдан йироқ эканини маълум қилди.

"Fitch’нинг фикрича, аввал суверен облигациялар бўйича амалга оширилмаган тўловлар ҳисобга олинса, бу қарз дефолтини катта эҳтимол билан келтириб чиқаради", - дейилади рейтинг агентлигининг хабарида.

Худди шундай қарор Standard & Poor's йирик рейтинг агентлиги томонидан ҳам қабул қилинди, у Жанубий Америка давлати рейтингини "ССС" дан "СС" га қадар пасайтирди.

Рейтингнинг пасайиши Каракаснинг ташқи қарзни қайта тузиш ва қайта молиялаш бўйича режалари фонида рўй берди. У, экспертларнинг баҳолашича, 150 миллиард долларга етади. Венесуэла ҳукумати қарздорлар билан учрашувни 13 ноябрь кунига режалаштирган.