Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳри полицияси Lamborghini русумли патрул машиналари, ўзи ҳаракатланадиган роботлар ва Андроид полициячилари билан яхши маълум. Эндиликда, шаҳар полицияси янги электрон гаджетини синовдан ўтказди. Маҳкама учар мотоциклларда шаҳар осмонини назорат қилишга қарор қилган кўринади. 

Scorpion, яъни “чаён” деб аталган қурилма Россиянинг Hoversurf компанияси томонидан ишлаб чиқилган. У 4 та пропеллер воситасида ҳавога кўтарилади ва парвоз қилади. У соатига 70 км тезликда 25 дақиқа ҳавода учиши мумкин Бир ўриндиқли учар мотоцикл 270 кггача вазнни кўтара олади ва муқобил ҳаракатланиши ҳам мумкин. 

Учар мотоцикл жорий йил бошларида тхника кўргазмаларида намойиш этилганидан сўнг, Дубай полицияси "smart city" – ақлли шаҳар дастури доирасида қурилмани синаб кўришга ва харид қилишга қарор қилди. 

Hoversurf фирмасининг ижрочи директори Александр Атамановнинг Facebook саҳифасида ёзишича, компания Дубай полицияси билан имзолаган англашув меморандумига кўра, ушбу қурилмаларни Дубай ҳудудида оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишга таклиф этилган.